«мактаб директорлари» тегли мақолалар


Мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик ўқув курсларида ўқитилади
26 декабр 2023, 10:59

Мактаб директори лавозимига номзодлар менежерлик ўқув курсларида ўқитилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 январдан мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади. Сертификатга эга директорлар 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.

Мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари маошини ошириш режалаштириляпти — президент
29 август 2023, 10:41

Мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарлари маошини ошириш режалаштириляпти — президент

2024 йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлигини 50 фоизга, уларнинг ўринбосарлари иш ҳақини эса 30 фоизга ошириш режа қилиняпти, дея маълум қилди президент. Оғир мактаблар учун давлат гранти асосида мақсадли педагогларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.

Муқаддам судланганлар мактабларда раҳбар бўлиши тақиқланиши мумкин
9 ноябр 2022, 14:40

Муқаддам судланганлар мактабларда раҳбар бўлиши тақиқланиши мумкин

«Таълим тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, бир қатор тоифадаги шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Улар орасида муқаддам судланган ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бор.

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади
5 апрель 2022, 19:14

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади

1 сентябрдан мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилади ва шунга кўра улар лавозимга тайинланади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «янги ўқув йилига қадар табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган 173 та мактаб ташкил этилиши шартлиги ва бунга вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари жавобгар эканлигини» таъкидлади.

«Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди
1 март 2021, 15:51 1

«Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди

Халқ таълими вазири депутат Расул Кушербаевнинг ўқувчиси ОТМга киролмаган мактаб директорларини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фикрларини популизм деб таърифлаган эди. Депутат бунга жавоб бериб, у фақат қонун устуворлиги тарафдори эканлигини айтди. «Агар демократик давлатлар қатори қонун устуворлигини таъминлаш ва муаммони суд орқали ҳал қилиш популизм бўлса унда мен эмас, аввало қонунлар ва Меҳнат кодекси бош популист бўлиб қолмайдими?», — деди Кушербаев.

Боланинг ўқишга кириши мактабнинг бўйнида эмас — Расул Кушербаев
22 феврал 2021, 18:59 6

Боланинг ўқишга кириши мактабнинг бўйнида эмас — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев ОТМга киролмаган ўқувчилар сабабли мактаб директорлари ишдан олиниши «демагогия эканлиги» ва ўқитувчиларнинг бунда айби йўқлигини таъкидлади. «Боланинг тадбиркорликка қизиқиши бўлса, ўқишга киришни хоҳламаса ҳам биз ўқитувчини айблаймизми?», — деди депутат. Унинг айтишича, бундай талаб қонунчилик ёки Меҳнат кодексида белгиланмаган.

Эндиликда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланади
4 январ 2021, 13:19

Эндиликда мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланади

Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган мактаб директорлари ва соатбай ишловчи ўқитувчиларга ҳам ойлик устамалар тўланади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги тегишли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

90% битирувчилари ОТМга кирган мактаб директорларига пул мукофоти берилади
11 ноябр 2020, 17:49

90% битирувчилари ОТМга кирган мактаб директорларига пул мукофоти берилади

Битирувчиларининг 90 фоизи ОТМга кирган ёки ишга жойлашган мактаб директорларига ўз ойлигидан ташқари қўшимча равишда 8 млн сўм, ўринбосарига 4 млн сўм миқдорида бир мартталик пул мукофоти берилади. Бундан ташқари, туман бўйича рейтинги энг юқори бўлган мактаб директорларига ҳам молиявий рағбатлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг